Тармоқ тизимидаги “Қўнғирот сода заводи” МЧЖда Ўзбекистон Республикаси Мустакиллигининг 27 йиллиги байрами арафасида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Байрам дастури корхона посёлка майдончасида кўтаринки руҳда ўтказилди. Байрам муносабати билан корхонада ишлайдиган ходимларга касаба уюшма қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқ, пул мукофотлари ҳамда корхона томонидан бепул санатория йўлланмалари берилди.
Шунингдек, байрам тадбирлари доирасида аввалроқ корхона ходимлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақада (жами 150 нафар ходимлар иштирок этишди) ғолиб ва совриндор бўлганлар жамоаларга ҳам касаба уюшма қўмитаси томонидан совғалар топширилди.
Ўтказилган тадбирларда корхонанинг ишчи-ходимлари ва ёшларнинг кенг иштирокига алоҳида аҳамият қаратилди. Тадбир иштирокчиларига Қорақалпоғистон Республикасининг таниқли санъаткорлари ижросида концерт дастури намойиш этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: