Байрам олди мусобақалари ўтказилди

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрамига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари давом эттирилмоқда.

 

Ана шундай тадбирлардан бири “Фарғонаазот” АЖда ташкиллаштирилди. Унда корхонанинг ишлаб чиқариш ва бўлинмаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг шашка, стол тенниси ҳамда енгил атлетика турлари бўйича ҳамда эркаклар ўртасида мини-футбол бўйича мусобақалар ўтказилди. Барча спорт турлари бўйича мусобақалар кескин курашларга бой тарзда ўтганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

 

Якунда совринли ўринларни эгаллаган жамоаларга корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email