Юртимизда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрам сифатида кенг нишонланади. Бу байрамнинг шукуҳи юртимизнинг ҳар бир гўшасида, муассаса ва ташкилотларда, маҳалла ва хонадонларда ўз аксини кўрсатади.
Айтадиларки, саодатли, тинчлик ва фаровонлик барқарор бўлган юртнинг аёллари, оналарининг қалбларида шукроналик, кўзларида шодлик намоён бўлади. Бугун сизнинг юзингиз нурли, кўзларингизда эса ҳаёт қувончи намоён.
Шу фурсатдан фойдаланиб, Сиз азиз аёлларнинг машаққатли лекин шарафли ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз, яқинларингиз бахтига соғ-саломат бўлинг, оилангиз тинч, фарзандларингиз бахтиёр, хонадонингиз барокатли бўлсин!
Айёмингиз муборак бўлсин!
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: