ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ЮЗАСИДАН БИТИМ ИМЗОЛАНДИ!

Бош саҳифа

    Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши халқаро турдош касаба уюшмалари билан хамкорликни кенгайтириш борасида сезиларли ишларни амалга ошириб келмоқда.
   Шу кунларда Республика Кенгаши раиси Мавжуда Халилова бошчилигидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг бир гуруҳ фаолларидан иборат делегация Туркия давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди.
     Куни-кеча Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Мавжуда Халилова ҳамда Туркия нефть, кимё ва резина cаноати ходимлари касаба уюшмаси “Петроль-иш” бош котиби Салих Акдуман ва бошқарма бош котиби Ниязи Реджепкетудалар икки турдош тармоқ касаба уюшмалари ўртасида Дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан Битимни имзоладилар.

 

 

Print Friendly, PDF & Email