ЖАМОА ШАРТНОМАСИ  ТАСДИҚЛАНДИ

Бош саҳифа

“Фарғонаазот” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида корхона меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди. 

Унда жамоа шартномасининг  2022 йилда бажарилиши, амалга оширилган натижалари ҳамда жамоа шартномаси бажарилиши тўғрисидаги далолатномани тасдиқлаш ҳамда янги меҳнат кодексига мувофиқ 2023-2025 йиллар учун жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокама қилинди.

Корхона бошқаруви раиси Дилшод Маннонов йиғилиш қатнашчиларига ташкилотнинг 2022 йилги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида ҳисоботни ўқиб эшиттирди ва унда товар-маҳсулотларни ишлаб чиқариш режасини бажарилиши тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Сўнг корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси Илҳом Абдувоҳидов ўз нутқида касаба уюшмаси ишчиларга, уларнинг меҳнат ва ижтимоий манфаатларига дахлдор барча масалаларида ёрдам беришга доимий тайёр бўлган жамоат ташкилоти эканлигини таъкидлаб, жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан ахборот бериб ўтди.

Конференцияда корхона цех ва бўлимлари ишчи-ходимларидан сайланган делегатлар жамоа шартномаси тадбирларини ўз иш жойларида қай даражада амалга оширилаётганлиги ҳақида сўз юритдилар.

Мунозаралар якунига етгач, 2022 йилда жамоа шартномасини бажарилиши қониқарли деб топилди ва 2023-2025 йилга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси умумий овоз бериш йўли орқали тасдиқланиб, меҳнат жамоаси конференциясининг қарори қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email