КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗДА!

Бош саҳифа

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори билан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси республикамизда «Кексалар ҳафталиги» этиб белгиланган. Ушбу ҳафталикда фаол иштирок этиш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 4 октябрдаги «Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини оширишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида»ги 16-14″с»-сонли қарорига асосан, 2022 йил 2 октябрь куни  тармоқ тизимидаги «Деҳқонобод калий заводи» АЖда ишлаб, пенсияга чиққан 50 нафар пенсионер-фахрийлар учун завод автобусларида Китоб туманидаги “Хазрати-Башир” зиёратгоҳи ва Шаҳрисабз шаҳрига зиёрат-саёҳат ташкил этилди.

 

   Саёҳат давомида эркаклар ўртасида “Шахмат”, аёллар ўртасида “Шашка” мусобақалари ўтказилди. Мусобақа ғолиблари корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан совғалар билан рағбатлантирилди.

    Саёҳат ва зиёратдан фаҳрийлар мамнун бўлишиб, завод ривожи учун дуолар қилишди.

 

Print Friendly, PDF & Email