ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИ ХОДИМЛАР МУҲОКАМАСИДА

Бош саҳифа Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқнинг иродаси ва мустақиллигининг рамзи ўлароқ давлатимизнинг ҳуқуқий пойдеворидир.

        Жорий йилнинг 20 май куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилиб, унда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия ташкил этилган ҳамда ушбу комиссия таркиби ва вазифалари белгиланганди.

Тармоқ тизимидаги корхоналарда меҳнат қилаётган ходимлар, айниқса хотин-қизлар ва ёшларни бу жараёнларга кенг жалб этиш, уларга эркин фикр ва таклиф билдиришларига имконият яратиш мақсадида мутахассислар томонидан давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилмоқа.

 

 Тармоқ тизимидаги “Жиззах плаcтмасса” АЖ корхонасида тармоқ Република кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва унга ўзгартириш киритишнинг зарурияти” мавзусида семинар ташкил тилди. Республика кенгашининг меҳнат ҳуқуқ инспектори Хасанбоев Аслитдин Жалолетдинович ўз маърузаси билан иштирок этди.

         Айтиш керакки, Ўзбекистон мустақиллигининг илк йилида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиниши Ўзбекистон мустақиллигини янада мустаҳкамлаб, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солган бўлса. Бугунги кунга келиб, замоннинг ўзгариши, фуқароларнинг ҳаёт тарзи тобора илдамлаб бораётганлиги, Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнида муносиб ўрин эгаллаб бораётганлиги Бош қомусимизга ўзгартиришлар киритиш заруриятини кўрсатди.

Айни кунларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларни кузатар эканмиз кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокамалар олиб бориляпганлигига ва кўплаб таклифлар билдириляпганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу ҳам бўлса фуқароларда ҳуқуқий саводхонликнинг ўсганлигини ва сиёсий ислоҳотларга бефарқ эмасликларини англатади.

Print Friendly, PDF & Email