Кимёгарлар куни байрамига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Максам-Чирчиқ” АЖнинг “Кимёгарлар” маданият саройида  касб айёми – Кимёгарлар куни байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

“Кимёгарлар” маданият саройининг катта мажлислар залида корхонамиз ривожланишида муносиб ҳисса қўшган ва ҳозирда меҳнат қилиб келаётган ишчи-хизматчилар, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар.

Дастлаб Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимовнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Йиғилганларни Чирчиқ шаҳар ҳокими Қ.Б. Рашитов, корхона бошқаруви раиси Х. А. Сайдахмедов, корхона бош директори М. Пуэртас, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарма бошлиғи А.Т. Дадаходжаевлар табрикладилар. Улар ўз табрикларида кимё саноатида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш дастурларини амалга ошириш, замонавий, мослашувчан технологияларни кенг жорий этиш, юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган инновацион дастурларни амалга оширишда самарали ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланиб,уларнинг меҳнатда эришган ютуқлари учун бир гуруҳ кимёгарларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Тантананинг расмий қисмидан сўнг тадбир қатнашчилари республикамиз эстрада юлдузлари –таниқли сўз устаси Шукрулло Исроилов,   Жўрабек Жўраев ҳамда “Кимёгарлар” маданият саройининг ижодий жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастурини томоша қилдилар.

Тадбир сўнгида турли ютуқлар қўйилган лоторея ўйналди ва омадли чипта соҳиблари  супер ютуқлар музлаткич, газ плитаси, телевизор ва чангютгичларга эга бўлдилар.

Print Friendly, PDF & Email