«БИРИНЧИ РЕЗИНОТЕХНИКА ЗАВОДИ» МЧЖда КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бош саҳифа

  Жорий йилнинг 5 апрел куни тармоқ тизимидаги «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖда корхонанинг 2019-2021 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши ҳамда 2022-2024 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойихасини мақуллаш юзасидан меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.

 

     Конференцияда корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Д.А.Алимов ва бош директор  ўринбосари Ш.С.Аминовларнинг 2021 йилда жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича хисоботлари тингланди. Конференция делегатлари томонидан 2021 йилда жамоа шартномасининг бажарилиши қониқарли деб топилди ва 2022-2024 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойихаси қўллаб-қувватланиб мақулланди.

 

 Конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари Самарбеков Равшан Юлдашевич ҳамда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Музаппарова Нилуфар Алимжановналар иштирок этишди.


   Корхонанинг Бош директори Ибрагимов Ғуломжон Иномович якуний сўзида жамоа шартномасида ишчи-ходимларимизни ҳар томонлама иқтисодий – ижтимоий қўллаб-қувватлашга, меҳнат мухофазасига, кадрларни тайёрлашга, ёшларимиз ва аёлларимизни ҳар томонлама кўмак беришга қаратилганлиги тўғрисида гапириб, янги таклифлар киритди ҳамда барча иштирокчиларга келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилаб, фаол иштироклари учун миннатдорчилик билдирди.

Print Friendly, PDF & Email