“ҚЎНҒИРОТ СОДА ЗАВОДИ” ДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида жойлашган “Қўнғирот сода заводи” МЧЖда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг VIII Қурултойида кўтарилган масалаларга бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг Қурултой қатнашчиларига йўллаган табриги, унинг мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган вазифалар ижроси, делегатларнинг мамлакатимиз халқи, ишчи-мехнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан ўтган даврида “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Касаба уюшмалари тўғрисида” Қонунлар қабул қилинганлиги, олиб борилаётган янгиланишлар бошланиши бўлди десак, адашмаймиз. Айниқса, “Касаба уюшмалари тўғрисида” қонун билан касаба уюшмалари инспекциялари тузилиши касаба уюшмалари томонидан норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратни янада кучайтириш, касаба уюшмалари обрўсини оширишга хизмат қилмокда.
Меҳнат соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, концептуал жиҳатдан янги қонунларни ишлаб чиқиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасини ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки таъминланиб келинмоқда.
Тадбирда Қурултой делегатлари “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ бош директори А.Рамбергенов, касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Аллияровлар сўзга чиқиб, Қурултойда кўриб чиқилган масалалар, шунингдек Мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифалар, хусусан, барчани қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари, адолатли ҳақ тўланадиган иш билан таъминлаш, ишловчилар манфаатдорлигини оширишни ташкил этиш янги босқичга кўтарилиши таъкидланди.
Тарғибот тадбири давомида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари С.Тухтаев “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори остида мамлакатимиз касаба уюшмалари тизимида олиб борилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар бўйича ўз таассуротлари билан ўртоқлашди, ходимларни қизиқтирган масалалар бўйича батафсил тушунтириш берилди.

Б.Аллияров
“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email