“Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари куни” доирасида давра суҳбати

Бош саҳифа

Бугунги кунда касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан олиб борилаётган фаолият самарадорлигини ошириш ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар ойда “Бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам куни” тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Тармоқ тизимидаги “Жиззах пластмасса” АЖда ҳам тадбир доирасида давра суҳбати ўтказилди. Унда Республика кенгаши раиси Мавжуда Халилова бошчилигидаги мутахассислар, корхона раҳбарияти, ишчи-ходимлар, жумладан хотин-қизлар, ёшлар вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек, тадбирга касаба уюшмалари фаолияти билан қизиққан “Kimyogar qop” МЧЖ, “Helbeto-jizzah  chemicals”  МЧЖ-ҚК, “Jizzakh  srone  quality” МЧЖ-ҚК каби корхоналар вакиллари ҳам таклиф этилдилар.

Давра суҳбати аввалида Республика кенгаши раиси М.Халилова сўзга чиқиб, Ўзбекистонда олиб борилаётган  ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг мазмун-моҳияти ва бу борада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолияти хусусида сўз юритди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб замирида ҳам, аввало, одамларда умид ва ишончни оширишдек улкан ғоя мужассам,-деди у.

 Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ҳозирда бозор муносабатлари шароитида ижтимоий шериклик асосида тармоқ меҳнаткашларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоялашни янада кучайтириш мақсадида тизимдаги барча корхоналар жамоа шартномалари билан тўлиқ қамраб олинишига эришилган.

Меҳнат жамоаларида ёш мутахассисларни меҳнат жараёнига кўникиб кетишлари учун “Устоз-шогирд” тизимини янада ривожлантириш ва устозликни бажараётган мутахассисларни рағбатлантириб бориш ишлари диққат эътиборда турибди. “Ўз касбининг моҳир эгалари” кўрик-танлови орқали тармоқ тизимидаги корхоналарда фаолият юритаётган устозлик вазифасини ҳам бажараётган ишчи-ходимларнинг меҳнати муносиб баҳоланиб рағбатлантириб борилмоқда. Танловнинг Республика босқичида иштирок этган вакииларимиздан икки нафари шахсий компъютер билан тақдирландилар

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини сифатли соғломлаштириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини олиб бориш, спортнинг оммавийлигини таъминлаш юзасидан ҳам белгиланган чора-тадбирлар асосида фаолият олиб борилмоқда.

Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари тасарруфидаги 6 та болалар оромгоҳлари – “Кимёгар” (“Максам-Чирчиқ” АЖ), “Чимён” (“Аммофос-Максам” АЖ), “Кимёгар” (Қашқадарё вилояти “Агрокимёҳимоя” АЖ), “Офтобжон” (“Навоийазот” АЖ) ҳамда “Кимёгар” (“Фарғонаазот” АЖ), “Ёш кимёгар” (“Дехқонобод калий заводи” МЧЖ) болаларни соғломлаштириш оромгоҳларининг “Ёз-2018” мавсумида 6135 нафар ишчи-ходимлар фарзандлари, кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандлари соғломлаштирилди.

Давра суҳбати давомида ишчи-ходимлар ва янги корхоналар вакиллари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email