Жамоа шартномаси ижроси кўриб чиқилди

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги Тошкент кимё технология институтида 2017-2019 йиллар учун тузилган  Жамоа шартномасининг бажарилиши якунларига бағишланган Конференция ўтказилди. Унда Республика кенгаши бош юрисконсульти А.Хасанбаев иштирок этди.

2018  йилда касаба уюшма қўмитаси жамоа шартномаси бандларида касаба уюшмаси зиммасига юклатилган вазифаларни амалда бажариш мақсадида институт профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлар ва талабаларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш ва меҳнат муҳофазаси борасида ишлар амалга оширилган.

Маълумотларга кўра ТКТИда меҳнат шартномаси барча ходимлар билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, илмий даража, илмий унвон, лавозим бўйича тарафлар келишуви ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида тузилди. Меҳнат шартномаси бандларида “иш берувчи” ва “ходим”лар томонидан олинган мажбуриятларнинг бажарилиши мунтазам равишда ўрганилиб борилган.

Меҳнат шартномасида кўрсатилган иш ва дам олиш вақтларига риоя қилиш иш берувчи томонидан тўлиқ таъминланиб келинмоқда, меҳнат қонунчилигининг амалда бажарилиши кафолатларига эришиш, ходимларни ҳуқуқий ҳимоялаш мақсадида касаба уюшмаси қўмитасининг “Ишчи ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш” комиссияси ўз фаолиятини олиб борган. Ходимларнинг меҳнат интизоми меҳнат шартномаси, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, мансаб йўриқномалари, институт устави ва институтнинг ички   тартиб коидалари асосида ўрганиб борилган.

2018 йилда институт касаба уюшма қўмитасига жаъми 143 та ёзма ва 62 та оғзаки мурожаатлар қилинган бўлиб, мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилган ва мурожаат қилган ходим ва талабаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари белгиланган тартибда ҳимоя қилинган. Ёзма мурожаатларни мазмунига кўра фарзандининг касаллиги, соғлиғини тиклаш тўғрисидаги, оилавий шароити сабабли, нафақага чиқиши муносабати билан, меҳнат муносабатларига доир, оилада таъзия бўлганлиги муносабати билан ёзилган ариза ва билдиришномалар ташкил этади. Барча мурожаатларнинг барчаси ижобий хал этилган.

Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича институт маъмурияти ва касаба уюшмасининг битими имзоланди. Битимда кўрсатилган меҳнат муҳофазаси тадбирлари  бўйича – ногиронлар иш жойларини аттестациядан ўтказиш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун аптечкаларга дори-дармонлар харид қилиш, ёнғин қўриқлаш сигнализацияларини ўрнатиш, ўт ўчиргичлар харид қилиш ва меҳнат муҳофазаси учун лакат ва кўрсатмалар харид қилишга жами бўлиб 30 144 548 сўм ишлатилган.

Институт касаба уюшмасининг қошида фаолият юритаётган Ёшлар билан ишлаш ва Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича доимий комиссиялари томонидан йил давомида қатор тадбирлар ва танловлар ўтказилган.  Бу тадбирларда иштирок этган профессор-ўқитувчи ва ходималар, талаба-ёшлар “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилган.

Тадбирда А.Хасанбаев сўзга чиқиб бугунги кунда Касаба уюшмалари томонидан ишчи-ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш борасида  олиб борилаётган ишлар тўғрисида маъруза қилди.

Конференцияда бажарилган ишлар танқидий кўриб чиқилиб, келгусида қилиниши зарур бўлган ишлар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email