Жамият ривожида оилаларнинг ўрни

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Андижон биокимё заводи” АЖнинг мажлислар залида “Оилавий муносабатлар ва оиланинг жамиятни ривожлантиришдаги ўрни” мавзусига бағишланган тадбир ташкил этилди. Йиғилишда жамият раҳбарияти, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш комиссиялари раислари ҳамда ишчи-ходимлар, ёш оилалар вакиллари иштирок этдилар.

 

Тадбирда сўзга чиққанлар асосий эътиборни оилавий ажримларнинг олдини олиш мақсадида кишиларда оилавий муносабатлар юзасидан назарий тушунчалар бериш ва кўникма ҳосил қилиш, ўзаро келишмовчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини тушунтириб, мавжуд муаммоли масалаларнинг ечимини кўрсатиб беришга қаратдилар. Ва энг муҳими, жамиятнинг ривожланиши ва тинчлигида оилаларнинг тутган ўрни ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email