Назм ва наво кечаси

Бош саҳифа

Халқимизнинг улуғ аждодлари шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллик ва  Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллик шодиёнаси муносабати билан Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Буюк сиймолар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунлари муносабати билан ўтказилган “Назм ва наво” кечасида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти доценти, Халқ  депутатлари Қарши шаҳар кенгаши депутати Юсуф Манзаров, адабиётшунос олим Турсунпўлат Холов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Турди Ҳайдар, корхонанинг касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Кўчкинов ва ёш ишчи-ходимлар иштирок этдилар.

Тадбирни корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Кўчкинов кириш сўзи билан очди ва ўтказилаётган “Назм ва наво” кечасининнг аҳамияти, унда халқимизнинг ҳар икки буюк сиймолари, уларни ижоди ва маънавий мероси ҳақида сўз юритди.

Тадбирга ташриф буюрган ижодкорлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ва ҳаёти, уларнинг маънавий меросининг аҳамияти тўғрисида сўзладилар, ижодларидан намуналар ўқидилар. Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номли Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри актёрлари ижросида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг сиймолари акс эттирилган, уларнинг ҳаётлари ва ижодларига бағишлаб яратилган саҳна асарларидан парчалар ижро этиб берилди ҳамда уларнинг ғазаллари асосига яралган қўшиқлардан ижро этиб бердилар.

Ўтказилган “Назм ва наво” кечаси барчада илиқ таассурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email