Давра суҳбати

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Аммофос-Максам” АЖда жамиятнинг Меҳнат низолари комиссияси аъзолари ва ишчи-ходимлар иштирокида “Корхонада Меҳнат низолари комиссиясининг роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Республика кенгаши юрисконсульти А.Хасанбаев сўзга чиқиб, Меҳнат низолари комиссияси фаолиятини ташкил этишнинг асослари ва ушбу комиссия фаолиятининг амалий самараси ҳақида батафсил гапириб ўтди. Жумладан, маърузада Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг XV бобида меҳнат низолари ва уларни ҳал этиш тартиби белгиланганлиги, унга кўра, низолар якка меҳнат низолари ҳамда жамоаларга доир меҳнат низоларини ўз ичига олиши таъкидланди.

Шунингдек, Меҳнат Кодексининг 259-моддасига кўра якка меҳнат низолари – бу иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўлланиш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлар эканлиги, ушбу низолар меҳнат низолари комиссиялари ва туман (шаҳар) судлари томонидан кўриб чиқилиши белгиланганлиги, бунда ходим, меҳнат низосини ҳал қилиш учун ўз хоҳишига кўра, меҳнат низолари комиссиясига ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида корхонанинг касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Маматов ва Меҳнат низоси комиссияси аъзолари томонидан корхонада Меҳнат низолари комиссияси олиб бориётган фаолият ҳақида маълумотлар берилди.

Ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email