Ватанпарварликни улуғловчи тадбирлар давом этмоқда

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Фарғонаазот” АЖда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир “Қуролли Кучларнинг фуқаролик жамиятида тутган ўрни ва роли!” мавзусида ўтказилди.

Тадбирда Мудофаа ишлари Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи подполковник Султонов Жўрабек Бахтиёрович, Мудофаа ишлари Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи подполковник Мусоқулов Азамат Тохирович, Мудофаа ишлари Тошлоқ тумани бўлими бошлиғи подполковник Жўрабоев Хикматилло Хабибуллаевич ва бошқалар иштирок этдилар.

  

Тадбир давомида Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз мудофаа қудратини юксалтириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир миллий армиямиз шакллантирилгани алоҳида таъкидланди.

Миллий армиямизни профессионал кадрлар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлигини, билим ва кўникмаларини янада юксалтириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Айтиш керакки, ҳарбий ўқув машғулотлар илм-фан ва техниканинг илғор ютуқлари асосида ўтказилмоқда. Олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳар қандай хавф-хатарни бартараф этишга қодир, тезкор қарорлар қабул қила оладиган, замонавий билим ва юксак  маънавий- ахлоқий фазилатларга эга офицер кадрлар тайёрланмоқда, – деб таъкидлаб ўтди Мудофаа ишлари Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи подполковник Султонов Жўрабек Бахтиёрович.

 

Байрам тадбирида сўзга чиққан, касаба уюшма қўмитаси раиси И.Абдувохидов халқимиз фаровонлиги йўлида мамлакатимизда яратиб берилаётган шароитлар ва имкониятлар хусусида гапириб, бу ўринда корхона ва корхонанинг касаба уюмаси қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси асосида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб, барча Ватан ҳимоячиларини Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этди.

Шундан сўнг, “Кимёгар” маданият саройининг ижодий жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Саҳнада озод ва обод юртимиз, унинг ишончли посбонлари мадҳ этилган куй ва қўшиқлар ижро этилди.

 Тадбир якунида тадбирга ташриф буюрган бир гуруҳ ҳарбийларга корхона томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email