Биз соғлом ҳаёт кечирамиз!

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Қўнғирот сода заводи” УК касаба уюшмаси қўмитаси ёшлар билан ишлаш комиссиясининг иш режасига мувофиқ волейбол ва баскетбол спорт турлари бўйича “Биз соғлом ҳаёт кечирамиз!” шиори остида мусобақа ташкиллаштирилди. Мусобақа очилишида касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Аллияров ва ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси Б.Курбанбаевлар сўзга чиқиб барча иштирокчиларга омад тиладилар.

Корхонанинг цех ва бўлимларидан иштирок этган 250 га яқин ёшлар иштирок этган мусобақа қизғин баҳсларга бой бўлди.

Волейбол спорт тури бўйича эркаклар орасида 1-ўринни “Оҳактош куйдириш ва сўндириш” цехи, 2-ўринни “Қадоқлаш” цехи, 3-ўринни “Қозонхона” цехи эгаллаган бўлса, қизлар ўртасида 1-ўринни “Калцинация” цехи, 2-ўринни “Адм.бошқарма” ва 3-ўринни “Қозонхона” цехи қизлари эгалладилар.

Баскетбол спорт тури бўйича 1-ўринни “Қозонхона” цехи, 2-ўринни “АДКФ” цехи, 3- ўринни “Ҳаво компресси” бўлими, қизлар орасида 1-ўринни “Адм.Бошқарма” жамоаси, 2- ўринни “Қозонхона” цехи ва 3-ўринни “Калцинация” цехи жамоалари эгаллади.

Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email