Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги корхоналарда фаолият юритаётган ёшлар ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш, айни пайтда ўзининг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини англаган ҳолда яшаш, жамият ҳаётида онгли фуқаро сифатида иштирок этишини шакллантириш ҳамда ёшларни касаба уюшмалари аъзолигига кенг жалб этиш, касаба уюшма фаоллари сафини ёшлар билан тўлдириб бориш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” тарғибот лойиҳаси доирасида тадбирлар ташкил этилмоқда.

  

Ҳозирги кунда ер юзида мавжуд давлатларнинг деярли барчаси ўзларининг эркин сиёсати, тили, давлат рамзларига эга. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ўз конституциясига эга эмас. Шу маънода, миллий рамзлар қаторида тилга олинадиган конституцияга бизнинг мамлакатимиз ҳам эга эканлиги бизнинг бахтимиз, албатта.

 

Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишлаб Тошкент кимё-технология институтида ҳам тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда институт фахрийлари профессор-ўқитувчилар, касаба уюшмаси вакиллари ва талабалар иштирок этдилар. Тадбирни институт ректори, Муталов Шуҳрат Аҳмаджонович очиб берди. Конституциянинг 26 йиллиги билан барча тадбир иштирокчиларини муборакбод этди. Сўзга чиққан маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тарихий асослари ва мазмун-моҳияти ҳақида гапириб ўтдилар.

 

Шундан сўнг  талабалар турар жойида ўтказилган “Энг фаол китобхон”, “Энг намунали хона”, “Ота-онасининг ишончини оқлаган талаба”, “Энг яхши қават сардори” танлов номинацияларида ғолиб бўлган гуруҳларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Шу билан бир қаторда ёш авлодни соғлом қилиб тарбиялаш мақсадида талабалар ўртасида стол тенниси, тош кўтариш, арқон тортиш ва шахмат йўналишлари бўйича спорт мусобақалари ҳам ўтказилди. Ғолибликни қўлга киритган Хакимов Шукурулло, Муҳаммадвалиева Шохсанам, Отамуродов Жалолиддин, Эшонқулов Сардор, Юсупов Исломжон ҳамда фаол иштирок этган бир қатор мусобақа иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email