«FARG’ONAAZOT» АЖда байрам тараддуди

Бош саҳифа

Бу йил энг азиз – энг улуғ неъматимиз, Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллиги нишонланади. Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди. Қарор ижроси юзасидан катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган, “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурига мувофиқ халқимизнинг асрий орзуси бўлган, Ватанимизнинг неча минг йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигини муносиб кутиб олиш, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, инсон манфаатларини таъминлаш, қонун устиворлигига эришиш, суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида тадбирлар ўтказилмоқда.

  

Тармоқ тизимидаги «Farg’onaazot» АЖда ҳам байрам тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида майдонлар ва кўчаларни ободонлаштириш, байрам шукуҳи акс этган паннолар ва байроқлар билан безаш ишлари амалга оширилмоқда.

 Корхонанинг “Маънавият ва маърифат” кенгаши, Ёшлар иттифоқи, Касаба уюшма қўмитаси ёшлар билан ишлаш комиссияси ва Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз – халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик”, “Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти”, “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғояни ўзида мужассам этган мавзуларда “Маънавият соатлари” ўтказилмоқда. Жумладан, Сув-буғ таъминоти, Сода, ҚТМ, НЎА ва А, Ҳаво ажратиш ва МКЛ цехларида ўтказилган “Маънавият соатлари”да ишчи-ходимлар, ёшлар ва хотин-қизлар фаол иштирок этдилар. Мутахассислар томонидан бугунги кунда Ўзбекистонда оширилаётган кенг кўламдаги ишлардан кўзланган мақсад юртимиз тинчлиги ва халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароитларни яратишдан иборатлиги, аждодлар хотирасини абадийлаштириш ва миллий қадриятимизни асраб-авайлаш ва энг муҳими келажак авлодни комил инсонлар бўлиб улғайишлари учун қаратилганлиги таъкидланди.

 

Байрам муносабати билан корхона цехлари ўртасида “Ягонасан муқаддас Ватан!” шиори остида Ватан ҳақидаги энг яхши қўшиқ, энг яхши шеър, энг яхши куй, энг яхши рақс бўйича кўрик-танлов Низоми ишлаб чиқилди ва цехларга тарқатилди. Мустақиллик байрами арафасида корхона ёшлари ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Print Friendly, PDF & Email