Огоҳлик — давр талаби

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Ўзкимёсаноатлойиха” АЖ касаба уюшма қўмитаси ёшлар билан ишлаш комиссияси томонидан “Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва диний экстремизмнинг ёшлар онгига таъсири” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаши учун тарғибот ишларини амалга оширишдир.

Мавзу юзасидан Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарлик профилактикаси инспектори майор Ф.С.Джуманазарова, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Чирчиқ шаҳар координатори Худойбердиева М. “Ўзкимёсаноатлойиха” АЖ Ўзбекистон ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси К.Хусановалар сўзга чиқдилар.

Жумладан, майор Джуманазарова Ф.С. сўзга чиқиб, ёшлар ўртасидаги жиноий ҳуқуқбузарликлар ва диний экстремизм тўғрисида жамият ходимларига атрофлича маълумотлар бериб ўтди. Хусусан, ушбу тарғибот йиғилишида юртимизнинг айрим ҳудудларида содир бўлаётган турли ҳуқуқбузарликлар ҳақида далилларга таянган мисолларни келтириш билан бирга, нафақат республика балки жаҳон бўйлаб глобал муаммога айланган диний экстремизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиб, ислом динини ниқоб қилиб олган жиноятчиларнинг ноқонуний ҳаракатлари   тўғрисида ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Суҳбат жараёнида ИИБ ходимлари томонидан Чирчиқ шаҳрида жорий йилнинг ярим йиллик ҳисоботидан ўрин олган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар бирма-бир санаб ўтилди.

Шунингдек, тарғибот йиғилиши сўнгида ҳозирги замон оммавий ахборот воситаларидан ҳамда турли хил марказлар нодавлат ташкилотлар, айни пайтда “ўзаро ҳамкорликка” йуналтирилган ижтимоий, маданий, иқтисодий воситаларидан фойдаланиш орқали дунёнинг турли ҳудудларида ўзига хос мафкуравий муҳитни шакллантириш мақсадлари ҳақида гапириб ўтилди. Юқорида айтилганидек, айрим тараққий этган давлатларнинг мақсадлари бошқа халқларнинг турли қатламлари, хусусан, ёшлар онги ва қалбига таъсир кўрсатиш орқали ўз мақсад-муддаоларига етишга қаратилиши этиб ўтилди.

Давра суҳбати сўнгида фаол ёшлар сўзга чиқдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email