1 июнь — халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Бош саҳифа

 Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Тармоқ тизимидаги “Фарғона кимё заводи” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳам 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан корхона ишчи-ходимлари фарзандлари учун байрам олди тадбири ташкил этилди. Унда касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Каримова болажонларни байрам билан табриклаб уларнинг яхши ўқиб баркамол инсон бўлиб улғайишларини тилаб қолди. Шундан сўнг болажонлар Фарғона шаҳрида жойлашган Рус Драма Театрида “Зумрат ва Қиммат” номли саҳналаштирилган спектаклни томоша қилдилар. Қизиқарли ва саргузаштларга бой спектакль болажонларда илиқ таассуротлар қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email