Жамоа шартномасининг бажарилиши кўриб чиқилди.

Бош саҳифа

   Тошкент кимё-технология институтида 2017-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши бўйича бўлиб ўтган конференцияда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раис ўринбосари Тўхтаев Саидиоқил Саидазимович, Тошкент кимё технология институти ўқув ишлари бўйича проректори Сафаров Тойир Турсунович, институт касаба уюшмаси раиси Караходжаева Махфуза Хабибуллаевна, касаба уюшма қўмитаси аъзолари, доимий комиссия аъзолари ва   делегатлар қатнашдилар.

    Ходимларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар ва меҳнат фахрийларига  ҳурмат-эътиборни кучайтириш мақсадида Тошкент кимё-технология институтида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

   Институт касаба уюшма қўмитаси раиси Махфуза Хабибуллаевна ўз маърузасида, бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини ва бу жараёнларда касаба уюшмаларининг фаол иштироки  самарадорлигини оширишга урғу берди.

   Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-, “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-, “Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларга тенг ҳақ тўлаш тўғрисида”ги 100-, “Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 103-, “Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситишлар тўғрисида”ги 111-Конвенцияларининг жамоа шартномага тўлиқ киритилганлиги ва амал қилиниши юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатилгани ҳақида гапириб ўтди.

   

   Тошкент кимё-технология институти жамоа шартномасига меҳнат  шартномаси, уни  ўзгартириш  ва  бекор  қилиш, иш  вақти  ва дам  олиш  вақти, меҳнатга  ҳақ  тўлаш, махсус  унвон,  кўп  йиллик  хизматлари  учун  устама ва қўшимча  тўловлар,  моддий  ёрдам  ва  бошқа  тўловлар, хотин-қизлар, айниқса ёшларга бериладиган ижтимоий  имтиёз  ва  кафолатлар,  ходимларга  хавфсиз  меҳнат  шароитлари  яратиб  бериш,  маданий – маърифий,  спорт  соғломлаштириш  масалаларига  оид  бандлар киритилган ва 2017 йил давомида бажарилган.

  Кун тартибидаги масалалар юзасидан делегатлардан институт хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.А.Исмаилова, доцент И.Т.Бадалбаева, “Озиқ-овқат саноати машина жиҳозлари ва механика асослари” кафедраси мудири А.Н.Шернаевлар сўзга чиқиб, институт жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши бўйича тақдим этилган ҳисоботлар юзасидан муҳокамада иштирок этиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини баён этдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email