“Ёшлар — келажагимиз пойдевори”

Бош саҳифа

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг  фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармони ҳамда “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ  Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Навоийазот” АЖда “Ёшлар — келажагимиз пойдевори” мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

      Ёшлар билан очиқ мулоқотда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Тўйчиев Дўстмурод Тўйчиевич, Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Тоғаева Назира Маманазаровна, “Навоийазот” АЖ бошқарув раиси Шарипов Баходир Мавлонович, “Навоийазот” АЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси  Рўзимуродов Тўлқин Сиддиқович ва ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси С.Фармоновалар  қатнашдилар.

    Йиғилиш иштирокчилари томонидан Ўзбекис­тон ­Республикаси Президенти Шавкат ­Мирзиёев томонидан мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчил ва самарали амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди.
Айтиш керакки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Йиғилишда айни шу масалага алоҳида тўхталиб ўтилган ҳолда Кимё ва фармацевтика саноати касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар, унда ёшлар манфаатлари ҳимоясига қаратилаётган эътибор юзасидан маърузалар қилинди.

    Айни шу масала юзасидан бошланғич ташкилотлар қаторида “Навоийазот” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳам кўплаб ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

     Ёшлар билан савол-жавоб тарзида олиб борилган очиқ мулоқот ёшларнинг фаол иштирокида янада самарали аҳамият касб этди.

Print Friendly, PDF & Email