Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастури ижросини таъминлаш бўйича 2017 йил I-ярим йиллигида бажарилган ишлар таҳлил этилди. Шу билан бир қаторда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлари кенг муҳокама қилинди.
Йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсати қарори билан тасдиқланган Дастур асосида тизимдаги барча корхона ва ташкилотлар иш берувчилари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар бажарилишига эришилаётганлиги алоҳида қайд этилди. Шунингдек, фуқароларга меҳнат муносабатларига оид масалаларда бепул ҳуқуқий хизмат кўрсатилаётганлиги, жумладан, жорий йилнинг ҳисобот даврида Республика Кенгашига жисмоний ва юридик шахслардан ёзма, оғзаки ва электрон шаклда мурожаатлар келиб тушганлиги ва уларга асосли жавоблар қайтарилганлиги маълум қилинди.
Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида корхоналарда жамоа шартномалари ва келишувлари орқали ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва ўтказилаётган тадбирлар муҳокама қилинди.
Кун тартибидан шунингдек, аъзо ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, бухгалтерия ҳисобини талаб даражасида амалга ошириш чораларини кўриш каби масалалар ўрин олди.
Йиғилишда аъзо ташкилотлар раислари томонидан фаолият самарадорлигини янада ошириш, ҳар бир ходимни маънавий, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашнинг устувор вазифа сифатида билиш лозимлиги хусусида фикрлар билдирилди. Қолаверса, белгилаб олинган вазифаларнинг сифатли ижро этилиши муҳимлиги таъкидланди.
Раёсат йиғилиши якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва аниқланган камчиликлар бўйича касаба уюшмалари қўмиталари раисларига уларни белгиланган муддатларда хал этиш вазифаси топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: