Мамлакатимизда навқирон авлод саломатлигини таъминлаш уларнинг жисмоний, интелектуал ва маънавий ривожланиши учун кенг имконият ва қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айниқса болаларнинг бўш вақтини мазмунли ва мароқли ўтказиш борасида ёзги оромгоҳларни ўрни каттадир. Юртимизда ёзги таътил кунлари давом этмоқда. Аксарият болажонлар соғломлаштириш оромгоҳлари бағрида дам оладилар. Аслида оромгоҳлар дам олиш масканлари вазифасини ўтаса ҳам, у ерда ўтказилган ва олиб бориладиган ҳар бир иш бола дунёқарашини бойитиш, ижодий қобилятини шакллантириш, унинг ҳар томонлама маънавий камол топишига ёрдам берувчи асосий тарбия манбаи бўлиб хизмат қилиши керак. Бунинг учун эса оромгоҳда фаолият кўрсатаётган барча тарбиячи ва етакчилар ёз давомида ўз маҳоратларини тўла намоён этиб, бола шахсига яқиндан ёндошишлари, ундаги инсонийлик ва ижобий хислатларни шакллантиришга туртки бўладиган қизиқарли ишлар мажмуасини ташкил этишлари лозим.
“Farg’onaazot” АЖ га қарашли “Кимёгар” болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳининг биринчи, иккинчи ва учинчи мавсумида жами 1025 навардан зиёд болалар дам олдилар. Улардан 45 нафари кам таъминланган, кўп болали ва ёлғиз оналар фарзандлари учун бепул йўлланмалар ажратилди. Хозирги кунда тўртинчи мавсум давом этмоқда. Барча шароитларга эга бўлган ушбу масканда корхона ишчи-ходимлари фарзандлари бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказмоқдалар.
Таъкидлаш жоизки, оромгоҳ юксак Помир – Олой тоғ тизимлари этакларида, хушманзара табиат қучоғида жойлашган. Бу ерда болажонлар учун ҳамма нарса муҳайё, шарқираб оқувчи сой оромгоҳнинг қоқ ўртасидан ўтади. Ҳудудга сервиқор чинорлар қуюқ соя ташлаб туради. Болаларнинг мароқли дам олишлари учун оромгоҳ тарбиячилари томонидан катта тайёргарлик ишлари олиб борилди. Фарзандларимизнинг дам олишлари билан бирга уларга турли мавзуларда билим ва кўникмалар ўрганиш ҳам яхши йўлга қуйилган. Оромгоҳда фаолият юритаётган фан, бадиий ижодиёт, спорт-соғломлаштириш тўгараклари, ташкил этилаётган ижодий фестиваллар, кўргазмалар, ижтимоий акциялар, спорт мусобақалари болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бундан ташқари дам олиш масканидаги бой китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази болаларнинг севимли масканига айланган. Спорт мусобақалари, фан рақс, рассомлик, моҳир қўллар тўгараклари уларнинг билимини ошириш ва қизиқиши бўйича хунар ўрганишда кенг имконият яратмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, таътил болаларнинг мириқиб дам олишлари, турли туман тадбирларда иштирок этиб, ижодий ва ташкилотчилик қобилятларини ривожлантиришга кенг имкон берувчи давр. Ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашда унбу масканларнинг ҳам ўрни муҳим ҳисобланади.