Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари томонидан сайёр қабуллар Жадвалига биноан навбатдаги учрашувлар Фарғона вилоятининг Фарғона (“Фарғонаазот” АЖ) ва Қўқон (“Қўқонспирт” АЖ) шаҳарларида бўлиб ўтди.
“Очиқ мулоқот” кўринишидаги давра суҳбатларида “Фарғонаазот” АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари ва “Қўқонспирт” АЖ бошқарув раисининг кадрлар ва умумий ишлар бўйича ўринбосари, касаба уюшма қўмита раислари, цехкомлар, корхона фаоллари қатнашдилар.
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Мавжуда Халилова кириш сўзида бугунги кунда Ўзбекистондаги янгиликлар, касаба уюшмалари фаолияти ҳақида сўз юритди.
“Давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизда халқ билан мулоқот қилиш, адолат ва ҳақиқат тамойилларини қарор топтиришда янги босқични бошлаб берди”, деди фикрини давом эттириб. Жумладан, 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея эълон қилиниши бунинг яққол далилидир. Мазкур йилда юртимизда инсон, унинг ҳаёти, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас эканлиги яна бир бор исботини топиши, шубҳасиз.”
“Фарғонаазот”, “Қўқонспирт” АЖ касаба уюшмаси раислари корхоналарда давлат дастури бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида гапирди.
Маърузалар тугагач ходимларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди. Меҳнат муҳофазаси, иш жойларда аттестация қилиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, меҳнат шартномаси, санаторий-профилакторийларга, болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар, ёшлар ва аёлларга ипотека кредитларини расмийлаштиришдаги имтиёзлар кўламини ошириш каби саволларига жавоблар берилди.