ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ АНИҚЛАНДИ!

Бош саҳифа

“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг тармоқ республика босқичи бўлиб ўтди.

Айни пайтда тармоқ тизимида 50 дан ортиқ бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Улар жойларда жамоа шартномаларининг бажарилиши, ишчи-ходимларнинг ижтимоий манфаатларини таъминлаш борасида ташкилий тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Танлов давомида тегишли комиссиялар аъзолари корхона, ташкилот ва муассасаларда бўлиб, бошланғич ташкилотларнинг фаолият йўналишларидаги ишлари билан яқиндан танишиш асносида уларни холисона баҳолади.

– 2011 йилдан буён ҳар икки йилда бир ўтказиб келинаётган танлов ташкилотларнинг ижтимоий-иқтисодий мавқеини янада ошириш, илғор тажрибаларини қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратишга хизмат қилмоқда, – дейди Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Мавжуда Хамдамовна. – 2015 йилдан бошлаб танлов тартиби янада такомиллаштирилди. Яъни, совриндорлар касаба уюшма аъзолари сони 100 нафаргача бўлган ва 100 дан ортиқ аъзоларни қамраб олган бошланғич ташкилотлар ўртасида алоҳида аниқланди.

“Навоийазот” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси “Энг намунали бошланғич ташкилот” деб топилди.

– Корхонамизда ишчи-хизматчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш, қулай меҳнат шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди бошланғич ташкилот раиси Тўлқин Рўзимуродов. – Маданий ҳордиқ ва спорт билан шуғулланиш улар кайфияти ва иш унумдорлигида муҳим омил бўлаётир. Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан фахрийларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар кўлами янада кенгайди. Яқинда ўн нафарга яқин фахрийга корхонамиз ҳисобидан санаторийда саломатлигини тиклаши учун моддий ёрдам кўрсатилди.

Тадбирда тармоқ республика босқичида ғолиб деб эътироф этилган “Навоийазот” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасига танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш учун йўлланма берилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan