ЁШЛАР ҲАМДА ХОТИН ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ КОМИССИЯСИ РАИСЛАРИ УЧУН ЎҚУВ БЎЛИБ ЎТДИ!

Бош саҳифа

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ёшлар ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раислари учун ўқув курслари ўтказилди. Машғулотларда Республиканинг 14 та вилоят ва шаҳарларида ишлаб турган саноат корхоналарининг 15 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ёшлар ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раислари қатнашди. Тингловчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси, Тошкент молия институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутахассислари маърузалар қилдилар.

Амалий машғулотлар жараёнида тармоқ тизимидаги “Максам –Чирчиқ” акционерлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Очиқ мулоқат ва интерфаол услублардан фойдаланиб ўтказилган ўқув курслари якунида тингловчиларнинг олган билимлари компьютерда тест синовидан ўтказилди. Тест синовлари натижасида тингловчиларга сертификатлар берилди.

Тингловчилар ўқув курслари ташкилотчиларига ўтказилган мазмунли, қизиқарли машғулотлар учун миннатдорчилик билдириб келгусида шу каби машғулотларни янада жонли ва қизиқарли ўтказиш юзасидан ўз таклифларини бердилар.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan