Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!

Бош саҳифа

Ҳар йили юртимизда  “8 март — Халқаро хотин-қизлар куни” байрами кенг нишонланади. Бу байрамнинг шукуҳи юртимизнинг ҳар бир гўшасида, муассаса ва ташкилотларда, маҳалла ва хонадонларда ўз тароватини билдириб туради.

Айтадиларки, саодатли, тинчлик ва фаровонлик барқарор бўлган юртнинг аёллари, оналарининг қалбларида шукроналик, кўзларида шодлик намоён бўлади. Бугун сизнинг юзингиз нурли, кўзларингизда эса ҳаёт қувончи намоён.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Сиз азиз аёлларга олиб бораётган фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз, яқинларингиз бахтига соғ-саломат бўлинг, оилангиз тинч, фарзандларингиз бахтиёр, хонадонингиз барокатли бўлсин!

Гўзал айёмингиз муборак бўлсин азиз аёллар!

Print Friendly, PDF & Email