“САМАРҚАНДКИМЁ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА “МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ” МАВЗУИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Бош саҳифа

“Самарқандкимё” акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси, Самарқанд вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил янги таҳрирда қабул қилинган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ёки касб касаллигига чалинган ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш, мазкур соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари хусусида сўз юритилди.

2016 йилнинг 24 декабридан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни меҳнатни муҳофаза қилишни республика, тармоқ ва ҳудудий миқёсда тўғри ташкил этилишини таъминлайди, белгиланган тартибни бажаришда иш берувчи билан бирга ходимнинг ҳам масъулиятини оширади.

– Янги таҳрирда қабул қилинган мазкур қонун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тадбирларни давлат назорати органлари аралашувисиз ташкил этишда иш берувчининг фаоллигини ошириб, бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касаллигига чалинишнинг олдини олиш орқали ташкилотнинг иқтисодий барқарорлиги таъминланишига, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтиришга хизмат қилади, – дейди Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг мутахассиси К.Нигматуллаев.

Семинарда иш берувчилар томонидан ходимларни дастлабки иш фаолияти давомида даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби, фуқароларга имтиёзли нафақа тайёрлаш бўйича қабул қилинган сўнгги норматив ҳужжатлар, касб касалликлари, уларни аниқлаш ва ҳисобга олиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги ҳақида кенг тушунчалар берилди. Жойларда меҳнатни муҳофаза қилишда учраётган муаммолар ечими юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир иштирокчилари Самарқанд вилоятидаги “Самарқандкимё” акциядорлик жамиятида бўлиб, ишчиларга, техник-муҳандис ходимларга яратилган шароитлар, бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касаллигига чалинишнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan