Аҳоли фаровонлиги ва реал даромадларининг изчил ўсишини таъминлаш, иш билан бандликни ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳолини, биринчи навбатда, унинг ижтимоий ночор қатламларини ва кам таъминланган оилаларни манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида янги иш ўринлари яратилишига эътибор қаратилмоқда.
Кимё саноати тизимидаги корхоналарда касаба уюшма ташкилотлари ҳамда кенгаш ходимлари томонидан меҳнат бозорида юз бераётган жараёнларни ҳисобга олган ҳолда фуқароларнинг меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиниш борасидаги ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашиш, янги иш ўринлари ҳақиқатда яратилганини, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг иш билан таъминланиши ҳаққонийлигини жойларга чиқиб ўрганиш йўлга қўйилган.
Барча ишга янги қабул қилинган ходимлар касаба уюшма қўмитасида жамоа шартномаси, шунингдек корхонанинг Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилинган бошқа локал ҳужжатлари уларнинг мазмуни билан таништириш йўлга қўйилган.
Шунингдек, янги ташкил этилган иш ўринларига қабул қилинган фуқароларни дастлабки тиббий кўрикдан ва меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқдан ўтказилиши, маҳсус кийим-бош, шахсий ҳимоя воситалари, сут ва унга тенглаштирилган озиқ-овқат билан таъминланиши юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатилган.