«АММОФОС-МАКСАМ» АЖда ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ИЖРОСИ ҚОНИҚАРЛИ ДЕБ БАХОЛАНДИ

Бош саҳифа

   Бугунги кунда тармоқ тизимида жамоа шартномалари ва келишувлари орқали кенг доирадаги масалалар ўз ечимини топмоқда. Бу нафақат меҳнат муносабатларини самарали бошқариш, балки меҳнат шароитини баҳолаш, шунингдек, меҳнат жамоаларида ҳамжиҳат бўлиб ишлаш имконини бермоқда. Бу борада “Навоийазот”, “Аммофос-Максам”, “Фарғонаазот”, “Максам Чирчиқ” АЖлари, “Қўнғирот сода заводи” УК, “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖларида ва бошқа корхоналарда олиб борилаётган ибратли ишлар таҳсинга лойиқ.

     Жамоа шартномаларининг ижтимоий йўналтирилган таркибий қисми кучайтирилиши натижасида, уларда кўзда тутилган тадбирларни бажариш учун ҳар бир ходимга ўрта ҳисобда сарфланган маблағ йилдан йилга ортиб бормоқда.

        Мамлакатимизда ҳар йили аҳоли фаровонлигини мустаҳкамлаш, халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш, инсон манфаатларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали турмуш даражасини ошириш каби долзарб вазифаларни ўз ичига олган қатор дастурлар татбиқ этилишида касаба уюшмалари бевосита иштирок этиб, ушбу дастурлар ижросини таъминлашда асосий эътибор ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, кўп болали оилалар, аёллар ва ёшлар, кексалар ва ёлғиз қариялар манфаатларини ифодалашга қаратилиб келинмоқда.

       Жумладан, “Аммофос-Максам” АЖда жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши бўйича ҳисобот конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Мавжуда Хамдамовна Халилова қатнашди.

   Жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан “Аммофос-Максам” АЖ бошқарув раиси ва касаба уюшма қўмитаси раиси ҳисобот бердилар. Маълумотларда қўшимча имтиёзлар олаётган ходимлар ҳамда оилаларнинг сони, уларга имтиёзлар бериш учун сарфланаётган маблағ миқдори йилдан-йилга ортиб бориши, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқий ҳимоя қилиниши, Тармоқ (тариф) келишуви ва Жамоа шартномасида иш берувчи томонидан олинган мажбуриятларни бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Print Friendly, PDF & Email