«MAXAM-CHIRCHIQ» АЖда САЙЁР ЎҚУВ СЕМИНАР!

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонанинг цех бошланғич ташкилот касаба уюшма фаоллари учун сайёр ўқув семинари ўтказилди.

Тасдиқланган ўқув дастурига мувофиқ семинар иштирокчиларига 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб–қувватлаш ва аҳоли саломат лигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ва корхона йўл ҳаритаси ҳақида ҳамда 2020 йил 29 декабр куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёвнинг Олий Мажлисга навбатдаги мурожаатномаси бўйича маълумот бериб ўтилди;

«Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшма» шиори остида, 2020 йил 11 ноябр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойида кўрилган масалалар ҳақида ёритиб берилди.

Ундан ташқари корхона жамоа шартномаси ҳақида, Жамоа Шартномасининг 8-бўлими “Меҳнатни мухофаза қилиш” бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳамда 2021 йилга тузилган Корхона “Меҳнат мухофазаси” бўйича Келишуви ва 2021 йил учун касаба уюшма қўмитаси зиммасига олган мажбуриятлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, касаба уюшма фаолларининг асосий иш хужжати бўлмиш “Кундалиги”ни тўғри тўлдириш ва жамоа шартномасини ўрганиш бўйича амалий машғулот ўтказилди.

Семинар давомида «Саломатлик сари 5000 қадам»  шиори остида жамоалар ўртасида  жисмоний тарбия ва спорт марафони (Ўзб.Рес. Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ6099-сонли қарорига асосан) ўтказилди. Жамоалар кўтаринки руҳда барча топшириқларни бажаришди.

Семинар сўнгида ғолиб бўлган жамоага касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email