«АММОФОС-МАКСАМ» АЖда СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ!

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг мутахассислари томонидан 2021 йилнинг апрель ойида “Жамоа шартномалари орқали ходимларга белгиланган имтиёз ва кафолатлар ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш” мавзусида  “Аммофос Максам” АЖда касаба уюшма фаоллари билан семинар ўтказилди.

Семинарда Республика Кенгашининг раис ўринбосари С.Тухтаев, ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Н. Музаппарова ҳамда  меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси Ш.Рихсибаев,  “Аммофос Максам” АЖнинг касаба уюшма қўмитаси раиси  – Н.Тогаевлар маъруза қилдилар.

Ушбу семинарда жамоа шартномасининг мазмун-моҳияти, ишчи ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, санитария – гигиена талабларига жавоб берувчи иш ўринларини яратиш, ходимларнинг дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш, аёллар ва вояга етмаган фуқароларнинг меҳнат  муҳофазаси ҳолатини ўрганиш, ходимларга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатлигининг бошқа ҳил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларига амал қилиниши ҳолатларини ёритиб берилди.

Ўтказилган семинарда ишчи-ходимлар томонидан берилган саволларга Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика  Кенгаши мутахассислари томонидан жавоблар берилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email