Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 03 февралдаги ПФ-6155-сонли Фармони ва Корхона хотин қизлар билан ишлаш комиссия иш режасига асосан, жорий йилнинг 26-27 март кунлари тармоқ тизимидаги «Максам-Чирчиқ» АЖда «Хотин –қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлар ҳимояси – Ўзбекистон касаба уюшмаси устуворликларидан биридир” деган мавзуда корхона хотин-қизлар уюшмаси фаолларининг ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Семинарда корхона касаба уюшма қўмитасининг раиси Б.М.Абдуллаев, касаба уюшма қўмитасининг раис муовини Х.А.Касимходжаева, Тиббиёт реабилтация марказининг шифокори Г.Ш.Усманова ва корхона Хотин-қизлар билан ишлаш комиссиясининг раиси Ш.К. Курбанбаевалар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
“Аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимояси, уларнинг фаровонлигини ҳар томонлама яхшилаш учун муносиб шароитларни яратиш Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади”, дея таъкидлади касаба уюшма қўмитаси раиси Б.М.Абдуллаев ўз маърузасида.
Тадбир давомида касаба уюшма қўмитасининг раҳбарлари томонидан семинар иштирокчиларининг ташаббус ва таклифлари ўрганилди ҳамда мавзуларни мустаҳкамлашга оид бир қанча амалий машғулотлар ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: