«NAVOIYAZOT» АЖда КОНФЕРЕНЦИЯ!

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги энг йирик корхоналардан бўлган «Navoiyazot» акциядорлик жамиятида 2019-2021 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши бўйича Меҳнат жамоаси конференцияси ўтказилди.

Конференция ишида «Navoiyazot» АЖ бошқарув раиси в.б. О.Ш.Темиров, Кимё ва фармацевтика ходимлари касаба уюшма Республика Кенгаши раиси ўринбосари С.С.Тухтаев ва Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Н.М.Тоғаевалар иштирок этди.


Бошкарув раиси О.Ш.Темиров ва касаба уюшма қўмитаси раиси Ф.Хамидоваларнинг ҳисоботлари эшитилди. Жамоа шартномасининг бажарилиши қониқарли деб баҳоланди.

Print Friendly, PDF & Email