Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш ва оилалар фаровонлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни янги босқичга кўтариш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида ишчи ходимлар ўртасида “Навоийазот” акциядорлик жамияти тасурруфидаги “Кимёгар” ўйингохида мини-футбол спорт мусобақасининг 2-ҳудудий босқичи якунланди.
Мусобақани “Навоийазот” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Тўлқин Рўзимуродов очиб берди ва иштирокчиларни байрам билан табриклаб, уларга ғолибликни қўлга киритишларига омад тилади.
Мусобақада 4 та жамоа давра тизимида куч синашди. Беллашувлар кўтаринки ва қизиқарли рухда бўлиб ўтди.
Хакамлар томонидан ҳар бир ўйин одилона баҳоланиб борилди. Мусобақада 1-ўринни Сурхондарё вилояти “Қишлоқхўжаликкимё” ҲАЖ жамоаси, 2-ўринни “Навоийазот” АЖ жамоаси, 3-ўринни “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” УК жамоаси қўлга киритиб диплом ва совғалар билан тақдирландилар.
1-ўринни қўлга киритган Сурхондарё вилояти “Қишлоқхўжаликкимё” ҲАЖ жамоаси якуний 3-босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.