Тармоқ тизимидаги “Биокимё” акциядорлик жамияти меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида корхона раҳбарияти ва корхона касаба уюшмаси ўртасида 2017 – 2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг бажарилиши якунлари муҳокама этилди. Унда Республика кенгаши раиси ўринбосари Тўхтаев Саидоқил Саидазимович иштирок этди.
Амалдаги қонунчиликка биноан жамоа шартномаси шартларининг бажарилиши тўғрисида иш берувчи вакили ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси ҳисобот бердилар. Шундан сўнг жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи икки томонлама комиссия раиси йиғилганларни жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан тузилган текширув далолатномаси билан таништириб ўтди.
Йиғилишда жамоа шартномасида белгиланган бандлар бажарилиши юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Хусусан, ойнинг биринчи ярми учун ҳар ойнинг 10 санасигача, ойнинг иккинчи ярми учун ҳар ойнинг 25 санасигача иш ҳақи тўланган.
2018 йил давомида, жамиятнинг ички молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир ишчи ва ходимга овқатланиши учун 568498071сўм сарфланган.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бажарилишига кўра 2018 йилда меҳнат муҳофазаси учун 287372681 сўм пул сарфланган. 60 та иш ўринлари аттестациядан ўтказилган. 337 та ходим тиббий кўрикдан ўтказилган. Қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўз вақтида ўтказилган ва иситиш воситалари билан таъмирланган. Шунингдек, Ижтимоий имтиёзлар бўлимида белгиланган бандларнинг бажарилиши юзасидан 15 нафар ходимга уларнинг яқинлари вафот этганлиги сабабли 19227000 сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган бўлиб, ишчи-ходимларни даволанишлари ва уларнинг 7 нафар ногирон фарзандлари учун – 20774690 сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган.
Жамият ходимлари ва ишчилари учун бепул “Оқ-тош” санаториясига 6 та йўлланма берилган ва унга 10618600 сўм сарфланган.
Йиғилишда сўзга чиққанлар томонидан жамоа шартномаси орқали амалга оширилаётган ҳар бир вазифа ишчи-ходимлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиб бериш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, ёш мутахассисларни ишда қўнимлилигини таъминлаш чора-тадбирларини янада кучайтиришга қаратилганлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, йиғилишда ишчи-ходимлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, раҳбарият ва касаба уюшмалари томонидан улар учун амалга оширилаётган ишларга миннатдорчиликларини айтдилар ва фаолиятни ижобий баҳолашди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: