Ёшларни иш билан таъминлашга эътибор қаратилмоқда

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги корхоналарда ёшларни иш билан таъминлашга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Шу мақсадда, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари ва касаба уюшмалари ёшлар билан ишлаш комиссиялари ҳамкорлигида ишга қабул қилинаётган ёшлар билан юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг мақсад ва вазифалари юзасидан суҳбатлар ўтказилмоқда.

Жумладан, корхоналарда корхона ва касаба уюшмаси ўртасида тузилган жамоа шартномаларида ёшлар учун берилган имтиёз ва кафолатлар, ёш ишчи-ходимлар иштирокида амалга оширилаётган тадбирлар хусусида атрофлича маълумотлар берилмоқда. Шунингдек, корхоналарда меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтиришлар берилиб, йўриқномалар тақдим этилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email