Миллий армиямиз ёшларимиз қалбидаги ғурур

Бош саҳифа

Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидага корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбирлар ўтказилмоқда.

Шундай  тадбирлар “Қўқонспирт” АЖ, “Андижон биокимё заводи” АЖ касаба уюшмаси қўмиталари томонидан “Миллий армиямиз ёшларимиз қалбида садоқат, жасорат, матонат туйғуларини мустаҳкамловчи ҳаёт манбаидир” мавзусида ўтказилди.

  

Тадбирларда сўзга чиққанлар халқимизнинг бугунги тинчлик кунларга ўз-ўзидан етишмаганлиги, бугунги кунларга етиш учун қанчадан-қанча курашлар, қон тўкилишлар бошдан кечирилганлигини айтиб, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ҳозирги тинч, осуда ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиши, уни асраб авайлаш ҳамда мустақиллигимизни мустаҳкамлаш учун фидойилик билан меҳнат қилиши, бунинг учун тинмай ўқиб ўрганиш, изланиш, билим, малака ва тажрибаларини ошириб бориш асосида эл-юртга, Ватанга садоқат билан хизмат қилиши кераклиги хусусида гапириб ўтдилар.

Print Friendly, PDF & Email