«ҚЎНҒИРОТ СОДА ЗАВОДИ» МЧЖ ҚК ХОДИМЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЛОЙИҲА!

Бош саҳифа

«Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК раҳбарияти томонидан ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатларини муносиб рағбатлантириш, ўз фаолиятларига қизиқишларини орттириш мақсадида 2023 йил бошидан янги «ОЙНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ» номинацияси жорий этилди.

Жорий йилнинг 17 февраль куни йилнинг биринчи ойи учун «ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМЛАРИ» номинацияси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК бош директори Ж.И.Мустафаев, бош директор ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари иштирок этишди. Тадбирни корхона бош директори очиб бериб, номинация ғолибларини муборакбод этди.

Ғолиб бўлган ходимларга сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир якунида ғолиб ходимлар корхона раҳбарлари билан бир дастурхон атрофида дилдан суҳбатлашишди.

Print Friendly, PDF & Email