РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ «11 НОЯБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ»ГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Бош саҳифа

 Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2020 йилда бўлиб ўтган VIII Қурултойи иштирокчиларига йўллаган табрикда мустақил давлатимиз тарихида илк бора 11 ноябрни “Касаба уюшмалари куни” этиб белгилаш таклифи билдирилгач, “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ва бу 5,5 миллиондан ортиқ аъзога эга бўлган касаба уюшмалари ҳаётида унутилмас воқеа сифатида тарихга муҳрланиб қолди.

   Жорий йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси  Рафиков Қудратилла Мирсагатович раислигида “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

    Йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида байрам муносабати билан кенг кўламли, мазмун моҳиятли ва амалий тадбирлар ўтказиш бўйича жорий йилнинг 18 октябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Малака ошириш институти мажлислар залида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари билан учрашув ташкил қилинди ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

   Учрашувда байрам муносабати билан ходимларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишда салмоқли ҳисса қўшаётган, касаба уюшмалари ҳаётида фаоллик кўрсатаётган касаба уюшма ходимлари ва фаоллари, меҳнат жамоалари ва ишлаб чиқариш илғорларининг меҳнатини муносиб баҳолаш мақсадида Республика Кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш маслаласи ҳам кўрилди.

 

   Шунингдек, касаба уюшма фаолларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Малака ошириш институти ва Ўзбекистон касаба уюшмаларининг тарихи музейига, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясига саёҳатини ташкил қилиш, Тошкент шаҳридаги театр ва музейларга ташрифларини уюштириш, бошланғич ташкилотлардаги меҳнат жамоалари билан Республика Кенгаши раҳбариятининг очиқ мулоқотларини ўтказиш белгилаб олинди.

 

    Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларига корхонада, цех, участкаларда меҳнат жамоаларида касаба уюшмаси аъзолари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” этиб белгиланганлиги ҳамда Қонун билан қабул қилинганлигининг мазмун-моҳияти, “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Президентимизнинг йўллаган табриклари мазмунини барча бўғиндаги касаба уюшма фаолларига етказиш ва жойларда тарғиб қилиш, бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишларни ва касаба уюшмаси аъзоларига бўлаётган имтиёз ва кафолатларни тушунтириш бўйича давра сухбатлари ташкил этиш, ходимлар ўртасида спорт мусобақалари, таниқли санъаткорлар, олимлар ва давлат арбоблари иштирокида маданий тадбирлар ўтказиш, корхонада энг кўп меҳнат фаолиятини олиб борган касаба уюшма аъзоларини касаба уюшма қўмитаси томонидан совғалар билан тақдирлаш вазифалари юклатилди.

 

Print Friendly, PDF & Email