«МАКСАМ-ЧИРЧИҚ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА САЙЁР СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Бош саҳифа

      Жорий йилнинг 12-13 май кунлари «Максам-Чирчиқ» акциядорлик жамиятида тармоқ корхоналарининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича сайёр семинар-тренинг бўлиб ўтди.

 Семинарда тармоқ корхоналари бошқарув раисларининг маслаҳатчилари, касаба уюшма қўмитаси раислари ва бошқарув раисларининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этдилар.

   Тадбирда тармоқ корхоналарида маънавий-маърифий ишларини тизимли ташкил этиш, давлат тилига бўлган эътиборни янада кучайтириш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти масъул ходимлари Рустам Турсунов, Ғофуржон Ҳамроев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари маслаҳатчиси Муҳтарама Улуғова ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ Бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдурахманова  семинар иштирокчиларига батафсил маълумот  ва тегишли тавсияларни беришди.

     Шунингдек, тадбирда Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Тўхтаев Саидоқил Саидазимович иштрок этди ва маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, давлат тилига бўлган эътиборни янада кучайтириш масалалари юзасидан касаба уюшмалари тизимида олиб борилаётган амалий ишлар бўйича ахборот берди.

 

  Cеминарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан батафсил жавоб олишди.

 

Print Friendly, PDF & Email