МАСЪУЛЛАРНИНГ МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ВА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДА БИЛИМЛАРИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

Бош саҳифа Янгиликлар

Тармоқ тизимидаги “Навоиийазот” АЖ Ўқув марказида фаолияти қайтадан тикланган, “Ўзкимёсаноат” АЖ қошида фаолият юритувчи “Доимий ҳаракатдаги аттестация комиссияси”нинг янги таркибига кирувчи “Ўзкимёсаноат” АЖнинг масъул мутахассислари (4 нафар), шунингдек, “Навоийазот” АЖ раҳбар ва бош мутахассисларининг (17 нафар) меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги соҳасида билимлари синов (аттестация)дан ўтказилди.

             Билимлар синови (аттестация)ни Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши раиси ўринбосари С.Тўхтаев ва меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассис Ш.Рихсибоев, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси  раисининг биринчи ўринбосари Б.Халматов, қўмита бошқармаси бошлиғи А.Юнусов, Кимё,  нефть-кимё ва металлургия соҳаларида саноат хавфсизлиги  инспекцияси бошлиғи Ҳ.Юсупов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори Д.Хусановлар ўтказдилар.

         Синов (аттестация) жараёнлари тест кўринишида ташкил қилиниб, қўшимча оғзаки саволлар билан амалий билим малакалари текширилди.

Синов (аттестация)дан ўта олмаган мутахассисларга қайта топширишга тайёргарлик кўриш учун бир ой муддат берилди.

Print Friendly, PDF & Email