«FARG’ONAAZOT» АЖда КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош саҳифа

Бугунги кунда мамлакат касаба уюшмалари тизимида қизғин жараён кечмоқда, Жамоа шартномаларини тузиш, уларнинг бажарилишини кўриб чиқиш компанияси давом этмокда.

Жорий йилнинг 12 март санасида тармоқ тизимидаги «Farg’onaazot» акциядорлик жамияти меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда корхонанинг 2020 йилга мўлжалланган жамоа шартномаси бўйича амалга оширилган ишлар натижалари ва 2021 йил учун жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари кўриб чиқилди.

Корхонанинг 2020 йилги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботни корхона бошқарув раиси Абдупатто Салижанов ўқиб эшиттирди ва унда йиғилиш аъзоларига корхонада 2020 йилдаги корхона фаолияти ҳамда товар маҳсулотларни ишлаб чиқариш режасини бажарилиши тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Илхом Абдувоҳидов ўз нутқида касаба уюшмаси ишчиларга, уларнинг  меҳнат ва ижтимоий манфаатларига дахлдор барча масалаларида ёрдам беришга доимий тайёр бўлган жамоат ташкилоти эканлигини таъкидлаб ўтди.

Жамоа шартномаси бажарилиши бўйича комиссия далолатномаси ўқиб эшиттирилди.

Print Friendly, PDF & Email