“ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бош саҳифа Янгиликлар

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Тошкент шаҳрида 8-март –Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги”да “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси” мавзусида семинар ташкил этилди.

Сўнгги беш йилликда барча соҳаларда олиб борилган ислоҳотларнинг натижасида Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.

 “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб берди. Айтиш керакки, Тараққиёт стратегиясининг барча йўналишлари “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилганлиги сабабли ҳам ишларни тизимли давом эттириш, “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”ни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” бажарилишида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 Бугунги кунда Республика Кенгаши тасарруфида 60 мингдан зиёд касаба уюшма аъзоси бўлиб, шундан 17 минг яъни 33 % нафарини аёллар ташкил этади.

 Семинарни  Республика кенгаши раиси М.Халилова тадбирни кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирар экан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этилиши ҳамда мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритди. Шунингдек, Республика кенгаши Хотин-қизлар комиссияси фаолияти тўғрисида ва келгусида амалга ошириш зарур бўлган ишлар бўйича гапириб, корхоналарда иш олиб бораётган хотин-қизлар комиссиялари раислари билан суҳбатлашилди.

  Тармоқ тизимидаги корхоналарда ишловчи аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш, хотин-қизлар меҳнат шароитларининг яхшиланиши, иш берувчиларнинг уларга адолатли муносабатда бўлишини таъминлашга эришиш, хотин-қизларнинг маънавий, сиёсий ва ҳуқуқий билимларини оширишга, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирларни тизимли равишда ташкил қилиш мақсадида тармоқ келишувларига ва жамоа шартномаларига  имтиёз ва кафолатлар киритилиб, таъминланиб келинмоқда.

       Ҳозирда тармоқлар тизимидаги барча касаба уюшма ташкилотларида хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари шакллантирилган. Аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялашни кучайтириш, оналик ва болалаликни муҳофаза қилиш, қулай меҳнат шароитлари яратиш, хотин-қизларнинг оила ҳамда жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ҳуқуқий савияларини ошириш каби масалалар комиссиянинг асосий вазифалари сирасига киради. Шунингдек, мазкур комиссия аёлларимизга белгиланган имтиёз ва қулайликларнинг ўз вақтида бажарилиши бўйича жамоатчилик назоратини олиб бормоқда. Тармоққа қарашли корхоналар  жамоа шартномаларига аёллар ва ёшлар учун имтиёз ва кафолатлар бўлимлари киритилиб, ижроси таъминланмоқда.

Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш бўйича икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган 792 нафар ёш оналарга моддий ёрдам учун 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган бўлса, кам таъминланган 1130 нафар ёш оилалар вакилларига моддий ёрдам кўрсатиш учун 500 миллион сўмга яқин маблағ ажратилган.

 Жамоа шартномаларида XI боб, “Аёллар меҳнатини тартибга солиш. Аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатлар” бўлиб, ушбу бобда белгиланган имтиёз ва кафолатлар таъминланмоқда.

Тизимдаги корхона ва ташкилотларда ишга қабул қилиш ва хизмат лавозимлари даражасини ошириш, меҳнат шарт-шароитларининг яратилиши борасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратилган. Корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг меҳнат шартномалари бекор қилиниши устидан жамоатчилик назорати ўрнатилган. Жамоа шартномалари орқали бир хил қийматга эга бўлган меҳнат учун  эркаклар ва хотин-қизларни тенг рағбатлантириш,  бир хилдаги, бироқ турли шароитларда, турли қобилият ва кўникмалардан фойдаланган ҳолда бажарилган ишлар учун эркаклар ва аёлларга тенг ҳақ тўлаш назарда тутилган.

Корхоналарда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилиш, тизимли йўлга қўйилмоқда. Жумладан, иш жараёнида ўтириб ишлайдиган касб эгалари ва ақлий иш юритадиган касб эгалари бўлган хотин-қизларга, цехларда иш вақтидаги ишлаб чиқариш  гимнастикаси ташкил этилмоқда. Шунингдек, “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида бўлим ва цехларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Иш жойларида хавфсиз ва соғлом шароитлар яратиш мақсадида жамоа шартномаларига тадбир режалаштирилган бўлиб,  аёл ходимларнинг иш жойларидаги шароитлар яхшиланишига, аёл ходимлар  касбий ўқитиш  ва мутахассисликни ошириш курсларида ўқитилишига эришилиб келинмоқда. Корхоналарда тақиқланган жойларда аёллар ва балоғат ёшидагиларнинг меҳнатидан фойдаланишига йўл қўйилмайди.

Жамоа шартномалари орқали корхона ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш  ишлари олиб борилмоқда. Ижтимоий суғурта маблағларидан аёл ишчи-ходимларга  бепул йўлланмалар берилиб келинмоқда.

Корхоналарда жамоа шартномаларига биноан Ходимларнинг таътилга чиқиш жадваллари асосида ўз вақтида мазмунли дам олишлари таъминланган, иш жойларида хотин-қизларни диспансеризациядан ўтказиб бориш, касалликларнинг олдини олиш ҳолатини ўрганиш, ишлаётган, айниқса кам таъминланган, кўп болали, ёлғиз, 16 ёшгача ногирон болалари бўлган аёлларни ҳамда уларнинг фарзандларини касаба уюшмалари тизимидаги санаторияларда имтиёзли соғломлаштириштирилмоқда.

“Navoiyazot” AЖда 23 нафар аёл пенсионерлар мурожаатларига кўра корхона даволаш соғломлаштириш диагностика цехи томонидан соғломлаштириш мақсадида касаба уюшма қўмитаси маблағлари ажратилган. 125 нафар аёлларга тишларини даволаш учун касаба уюшма қўмитаси томонидан маблағлар ажратилди.

“Аммофос-Максам” АЖда даврий тиббий кўрикдан 467 нафар аёллар  ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси. Президенти Фармонига кўра байрам кунлари муносабати билан тақдим этилган дам олиш кунларини кўнгилли ўтказиш мақсадида тармоқ тизимидаги корхоналар касаба уюшмалари томонидан ходимлар учун тарихий  шаҳарларга саёҳатлар уюштирилди.

         Семинар давомида “Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги корхоналарда меҳнат қилаётган аёлларнинг жамоа шартномалари орқали ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси таъминланганлиги ва улар учун яратилган шароитлар тўғрисида”, “Аёлларга хавфсиз ва қулай меҳнат шароитини яратиш тўғрисида”, “Аёллар ҳуқуқларини таъминлашнинг халқаро-ҳуқуқий ва миллий механизмлари тўғрисида” каби мавзуларда маърузалар ўқилди.

Семинар иштирокчилари мавзулар бўйича мунозараларда фаол иштирок этдилар. Фаолият билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Семинар сўнггида байрам муносабати билан Республика кенгаши томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

                                                                   Ш.Тоиров,

  Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси.

Print Friendly, PDF & Email