“КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИГА 1 ЙИЛ” ЭСДАЛИК КЎКРАК НИШОНИ ТЎҒРИСИДА

Бош саҳифа Корхона янгиликлари Ташкилий ишлар Ўзбекистон янгиликлари Янгиликлар
11 ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” деб эълон қилинганига бир йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик кўкрак нишони таъсис этилди. 
“Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик кўкрак нишони билан мамлакатимизда касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантириш, жамиятдаги роли ва нуфузини ошириш, ижтимоий шериклик ва ижтимоий адолат тамойилларини амалиётга кенг тадбиқ этиш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган касаба уюшмалари ходимлари, фаоллари ва фахрийлари, барча соҳаларнинг вакиллари ва бошқа шахслар тақдирланади.
Эсдалик нишони билан халқаро ташкилотлар, халқаро касаба уюшмалари бирлашмалари, хорижий давлатларнинг касаба уюшмалари марказлари вакиллари ҳам тақдирланиши мумкин.
Эсдалик иншони билан тақдирлаш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг қарорига асосан, “Касаба уюшмалари куни” байрами арафасида ёки бевосита байрам куни амалга оширилади.
Эсдалик нишони кўкракнинг чап томонига, Давлат мукофоти мавжуд бўлса улардан кейин тақилади, нишон билан тақдирланганларга унинг белгиланган тасвирдаги гувоҳномаси топширилади.
Эсдалик нишони билан қайта тақдирлаш амалга оширилмайди, йўқотилган нишон ўрнига бошқаси берилмайди.  
Ф.Сохибов
Ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис
Print Friendly, PDF & Email