Юртимизда мустақилликнинг илк кунлариданоқ баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб, ўғил-қизларимизнинг интеллектуал ривожланиши, маънавий ва жисмоний камолоти йўлида кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Тармоқ таркибидаги корхона ва ташкилотлар тасарруфидаги 6 та болалар оромгоҳини мавсумга тайёрлаш ва болаларни дам олдириш, коронавирус пандемияси шароитида санитария меъёрларига риоя қилинган ҳолда мавсумни юқори савияда ташкил этиш бўйича касаба уюшма қўмиталари ҳамда корхона маъмурияти билан биргаликда режа асосида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
“Ёз-2021” мавсуми давомида 4380 нафар тармоқ ходимлари фарзандларини соғломлаштириш режалаштирилган бўлиб, кўрилган чоралар нитижасида жами 3153 нафар болалар соғломлаштирилди, шулар қаторида 78 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари ва турли соҳаларда меҳнат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимлар фарзандларидир.
“Ёз-2021” мавсуми давомида оромгоҳларда турли тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Ёшлар кунига бағишлаб “Ёзни Камалак билан қарши ол”, 12-июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”, “Болалар меҳнатига барҳам бериш учун ҳозир ҳаракат қилинг” мавзуларида тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, ”Коронавирусни бирга енгамиз” тадбири, “Ўзбек миллий ўйинлари”, “Мен севган рақс” танлови, “Қувноқ стартлар”, “Алпомиш ва Барчиной” спорт тест синовлари, “Кулгили футбол” спорт мусобақалари, ”Энг, энг, энг зўр гуруҳ” танловлари, ”Биз гиёҳвандликка қаршимиз” ва “Гиёҳвандлик аср вабоси” мавзуларида асфальтга расм чизиш танловлари, “Мен, сен ва у биз ягона оиламиз”, “Очиқ эшиклар куни” тадбири, “Билаги зўр бирни йиқитар, билими зўр мингни йиқитар”, “Ёш китобхон”, “Ёш китобхон шифокори”, “Туғилган кун” тадбирлари диққатга сазовор бўлди.
“Навоийазот” АЖга қарашли “Офтобжон” БСОда 30 июль “Халқаро дўстлик куни”га бағишланган Осиё мамлакатлари миллатлари маданияти куни ташкил этилди. Бунда ўзбек, хитой, япония, қозоқ, озарбайжон, рус миллатларининг маданияти, урф-одатлари ва санъати кўргазмалари ташкил этилди.
Оромгоҳларда катта спорт тадбирлари амалга оширилди. Жумладан, доимий равишда футбол, волейбол, шашка, стол тенниси, сузиш бўйича мусобақалар ўтказилди.
Болаларнинг ижодий қобилиятини ошириш мақсадида ҳар бир оромгоҳда ёзги мавсум давомида инглиз тили, компьютер, тўқувчилик ва “Моҳир қўллар” тўгараклари фаолият олиб борди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Максам-Чирчиқ” АЖга қарашли “Кимёгар” БСОда “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, “Навоийазот” АЖга қарашли “Офтобжон” БСОда “Мустақиллик менинг тақдиримда”, “Фарғонаазот” АЖга қарашли “Кимёгар” БСОда “Ватан болалар нигоҳида” тадбирлари ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: