Тармоқ тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари, жумладан ёшлар вакиллари иштирокида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференциясида Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг “Тарихий ва цивилизациявий муштараклик, халқларимиз ва мамалакатларимизнинг умумий манфаатлари фаровон келажакни бунёд этишда мустаҳкам замин яратиш” мавзусидаги нутқи мазмун моҳиятини ишчи-ходимларга тушунтириш ва ўз ўрнида Президентимизнинг ушбу нутқидан келиб чиқиб, касаба уюшмалари олдида турган вазифалар, уларни амалга ошириш механизмларини белгилаб олиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг кўп миллионли аъзолари ва мамлакатимиз аҳолисига йўллаган Мурожаатномаси юзасидан тадбир ташкил этилди. Тадбирда Президентимизнинг тарихий нутқида кўтарилган масалалар нақадар муҳим аҳамият касб этиши бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Шундан сўнг корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Кучкинов Норсейид Эрназарович томонидан Касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномаси тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди ва мазмун- моҳияти бўйича тушунтириш берилди.
Президент маърузаси ва Касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномаси юзасидан маърузачилар ишчи-ходимларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтдилар.
Бу каби учрашувлар Тармоқ тизимидаги бошқа корхоналарда ҳам ўтказилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: