“Андижон биокимё заводи” АЖ ғолиблар қаторидан ўрин олди

Бош саҳифа

Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш, иш берувчи ва ходим муносабатларини тартибга солиш йўлида самарали хизмат қилиб келмоқда.

Айни вақтда “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Республикамиз ҳудудларида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида тарғибот лойиҳаси ўтказилмоқда. Мазкур тарғибот лойиҳасининг навбатдаги тадбири Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ўтказилди.

Тадбир доирасида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 1-босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Унда ғолиблар қаторида Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Андижон биокимё заводи” АЖ ҳам фаол иштирок этиб “Энг яхши корхона” номинациясида биринчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email